Тошкентда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати доирасида бугун, 17 февраль куни чорак финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Чорак финал доирасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқ қарши тўп сурмоқда.
Тошкент вақти билан 16:00 да бошланган учрашувнинг биринчи тайми якунига кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.
Ўзбекистонга ҳозирча ғалаба келтираётган ягона гол 18-дақиқада Дилшод Раҳматов томонидан урилди.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал учрашувларида ғалаба қозонган терма жамоалар 2016 йил сентябрь—октябрь ойларида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Изоҳ (0)