Аргентинанинг Кордова провинциясида содир бўлган бўронли шамол ва жала оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Clarin нашри берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Расмийларнинг таъкидлашича, 100 нафарга яқин одам эвакуация қилинган. Табиий ҳодиса туфайли Кордовада электр энергия таъминоти бузилган.
Изоҳ (0)