Украина Олий Радаси бош вазир Арсений Яценюк раҳбарлигидаги Украина Вазирлар маҳкамасига ишончсизлик ҳақидаги қарор лойиҳасини ёқлаб овоз бера олмади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳукуматга ишончсизлик ҳақидаги қарор лойиҳаси учун 16 февраль, сешанба куни бўлиб ўтган мажлисда 194 нафар халқ депутати овоз берди, лойиҳа қабул қилиниши учун эса камида 226 та овоз тўпланиши керак.
Украина қонунчилигига мувофиқ, ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги резолюция қабул қилинмаган тақдирда, уни навбатдаги сессиядагина қайтадан овозга қўйиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)