Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Рома» билан бўлиб ўтадиган учрашув арафасида ташкил қилинган матбуот анжумани чоғида жамоадошлари билан муносабатлари ҳақида гапириб берди, деб ёзмоқда «Sovsport.ru» сайти.
«Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес мисолида майдондан ташқаридаги дўстлик алоҳида аҳамиятга эга бўлиши борасидаги фикрга жавобан нима дейишим мумкин? Мисол келтираман. ‘Манчестер Юнайтед’ таркибида тўп сурганимда, Райан Гиггз, Рио Фердинанд ва Пол Скоулзнинг дўсти эмас эдим, аммо биз Чемпионлар Лигасини ютган ҳайратланарли жамоа эдик. Мен Гаррет Бэйл ва Карим Бензема билан тушликка бормайман, бу унчалик муҳим эмас. Футбол майдонида нима қилишинг аҳамиятга эга», – деб таъкидлади футболчи.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Роналду журналистлардан бирининг саволидан ранжиб, матбуот анжуманини тарк этди.
Изоҳ (0)