Футзал бўйича Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи ярим финал жуфтлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Хосе Мария Мендез шогирдларининг бу босқичдаги рақиби Таиланд бўлади. Таиландликлар чорак финал босқичида Австралияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Осиё чемпионати ярим финали доирасидаги Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўйин 19 февраль, жума куни, соат 16:00 да бошланади.
Изоҳ (0)