Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларидан ташкил топган Ёшлар клуби томонидан 14 февраль, якшанба куни соат 14:00 дан бошлаб навбатдаги виртуал акцияга старт берилади.
Шу куни Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун ҳаракат бошлайди.
Уларга ўзбек эстрадаси, кино санъатининг ёрқин вакиллари ҳам яқиндан ёрдам беради.
Акцияда барча ижтимоий тармоқларнинг фаоллари #BoburDay ёзуви (ҳештеги)ни ишлатган ҳолда пост қолдириб, иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 9 февраль куни Twitter’да Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган #Navoiy575 ҳештегини жаҳон трендига олиб чиқишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)