Apple томонидан iPhone 7 смартфони учун А10 чипларини ягона етказиб берувчи сифатида танланган Тайваннинг TSMC компанияси кучли зилзила туфайли жиддий зарар кўрди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Зарар кўлами ҳали аниқланганича йўқ.
6 февраль куни эрта тонгда юз берган 6,4 балли зилзила оқибатида чиплар ишлаб чиқарувчи Taiwan Semiconductor Manufacturing Company (TSMC) шунчалик жиддий зарар кўрдики, компания олти кундан кейингина зарар ҳақидаги дастлабки ҳисоботини эълон қилди. Унда маҳсулотларга зиён етгани, зарар эса тахмин қилинганидан анча каттароқ эканлиги айтилади. Дастлабки ҳисоботда келтирилган маълумотлар туфайли компания жорий чорак давомида кремнийли пластиналар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиради.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Тайвань оролида юз берган зилзила қурбонлари сони 115 кишига етди.
Изоҳ (0)