Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Макка шаҳри маъмурияти бир нечта йирик кўчаларда жойлашган реклама лавҳаларини олиб ташлаш кампаниясини бошлаб юборди. «РИА Новости» агентлигининг Saudi Gazette нашрига таянган ҳолда маълумот беришича, уларнинг ўрнини қуёш панеллари эгаллайди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Кампаниядан кўзланган мақсад узоқдан ҳам яққол кўринадиган хунукликни бартараф қилиш, шунингдек, муқаддас шаҳарнинг гўзаллигига зарар келтираётган плакатларни олиб ташлашдир», – деди Макканинг аш-Шарқия муниципалитети раҳбари Маҳмуд Ироқ.

Рекламалар ўрнига устунларга қуёш батареялари ва светофорлар ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Макка кўчаларидан «Барселона» футболчиси Неймар тасвирланган рекламалар олиб ташланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди