Эрон унга нисбатан қўлланилган санкциялар бекор бўлгандан кейин илк маротаба Европага нефть ортилган танкер юборди. Бу ҳақда Bloomberg берган маълумотларга асосан «Европейская Правда» хабар қилмоқда.
Distya Akula номли танкер Форс қўлтиғидаги Харк оролида жойлашган юк ортиш терминалини тарк этди. Унинг бортида бир миллион баррелгача нефть бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, Европага етказиб бериладиган илк учта таъминот Франция, Испания ва Россия билан тузилган битимлар доирасида амалга оширилмоқда.
Эрон санкциялар бекор бўлгандан кейин нефтни ишлаб чиқаришни ва экспорт қилишни бир кунда миллион баррелгача етказмоқчи.
Изоҳ (0)