Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги бўйича назорат хизмати (Роспотребнадзор) томонидан мамлакат ҳудудига Зика вирусининг келтирилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Идора берган маълумотларга қараганда, вирусни юқтириб олган аёл айни пайтда инфекцион стационар хонада сақланмоқда, унинг аҳволи барқарор сифатида баҳоланмоқда. Ўтказилган текширувлар унинг оила аъзоларида Зика вируси йўқлигини кўрсатди, шундай бўлса-да, улар ҳам назорат остига олинган.
Изоҳ (0)