Тайвань оролида юз берган зилзила қурбонлари сони 115 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ табиий офат оқибатида 108 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
Тайнань муниципалитетидаги вайрон бўлган бино остида дараксиз йўқолган яна икки киши қолаётгани айтилмоқда.
Расмийлар қарорига кўра, 15 февраль куни, Ой тақвими бўйича янги йил тантаналари якунланганидан сўнг оролдаги барча ҳукумат муассасаларида байроқлар мотам муносабати билан туширилади. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 30 минг доллар атрофида товон тўланади.
Изоҳ (0)