Гватемаланинг янги президенти, таниқли комедия актёри Жимми Моралес маошининг каттагина қисмини хайрия учун сарфлай бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Моралес сайловлар чоғида ваъда қилган 50 фоиз ўрнига президентлик маошининг 60 фоизини хайрияга йўналтирди ва келгусида ҳам шу мутаносибликни сақлаб қолишга ваъда берди. Давлат раҳбари томонидан ажратилган 41,5 минг кетцаль (5,2 минг доллар атрофида) тўрт йўналиш бўйича тақсимланди. Улар орасида Комалапа шаҳри черкови музейи, Чамперико шаҳри бандаргоҳи, Петен департаменти фонди ва мактаб бор.
Моралес ўзи учун маошининг 40 фоизи ёки 27,7 минг кетцаль (3,5 минг доллар) қолдирди. У кейинги йилларда маошини ижтимоий эҳтиёжларга сарфлаган Лотин Америкасида иккинчи президент (биринчиси Уругвайнинг собиқ раҳбари Хосе Мухика эди) бўлди.
Изоҳ (0)