Футзал бўйича Осиё чемпионатининг «А» гуруҳида 3-тур ўйинлари якунига етди.
Иккинчи турдан кейин гуруҳда биринчи ўринни нақд қилиб қўйган Ўзбекистон термаси охирги турда Ливанга қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Жавлон Аноров ва Фарҳод Абдумавлоновлар томонидан киритилган голлар Ўзбекистонга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди. 3 ўйинда 3 ғалабага эришган Хосе Мария Мендез шогирдлари гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Қирғизистон Саудия Арабистонини 3:2 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўлланма олди.
Фуцал. ОЧ—2016. «А» гуруҳи. 3-тур.
Ўзбекистон – Ливан – 2:0 (2:0)Голлар: Жавлон Аноров (11), Фарҳод Абдумавлонов (16).Қирғизистон – Саудия Арабистони 3:2 (3:0)
Чорак финалда Ўзбекистон Ироққа қарши ўйнайди, Қирғизистон эса Эронга қарши тўп суради.
Изоҳ (0)