17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Насаф» ҳамда «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Шерзод Қосимов бажаради.
Ушбу ўйин 17 февраль куни, соат 15:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади.
Изоҳ (0)