Лондонда шопинг қилиб қайтган таниқли боксчи Флойд Мейвезер шаҳар кўчаларида бир зум ҳам тансоқчиларидан ажралмади. Бу ҳақда TJournal ҳикоя қилмоқда.
Бир дўкондан иккинчисига йўл олаётган, бўйи 173 сантиметр бўлган бўлган Мейвезер баҳайбат қўриқчилари олдида жуда майда кўринарди. Daily Mail нашрининг билдиришича, у ўзини эмас, қимматбаҳо лаш-лушларини ҳимоя қилаётган бўлса ажаб эмас: папараццилар унинг қўлида 400 минг фунт стерлинг (580 минг доллар) турадиган соатни пайқаган.
Орадан икки кун ўтиб, Мейвезерни қўриқчилари билан Миланда кўришган.
Изоҳ (0)