Тайвань оролида бир ҳафта олдин юз берган зилзила қурбонлари сони 108 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Тайнань муниципалитетида вайрон бўлган бино остида яна тўққиз киши бедарак йўқолган.
Қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқда. Бедарак йўқолганлар орасидан тирик қолганларни топиш имконияти тобора камайиб бораётганлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, зилзила оқибатида қурбонлар сони 94 кишига етганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)