Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский мамлакат пойтахтини кўчириш ғоясини маъқуллаб, бунинг учун энг мақбул танлов Магадан эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Аслида бу жуғрофий марказ бўлиши керак: Самара, Екатеринбург, Новосибирск, ҳатто ўртадаги Красноярск ҳам бўлиши мумкин. Агар қиёфаси ўзгартирилса, Магадан энг мақбул танлов бўларди. Пойтахтни кўчириш лойиҳаси қимматга тушади, бироқ унинг келажаги порлоқ», — дея таъкидлаган Жириновский.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерация кенгашининг Бурятия Республикасидан сенатори Арнольд Тулохонов Россия пойтахтини мамлакат ўртасига кўчиришни таклиф қилганди.
Изоҳ (0)