Москванинг Твер туман суди «Коррупцияга қарши кураш» фонди асосчиси Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путинга қарши даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Суд қарорига кўра, Навальнийнинг Россия Федерацияси президенти Путинга нисбатан маъмурий даъвосини кўриб чиқиш рад этилди. Бундай мазмундаги даъво маъмурий тартибда кўриб чиқилмайди ва ҳал этилмайди», — дея маълум қилган суд матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навальний ва унинг тарафдорлари Владимир Путинни «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги федерал қонунни бузишда айблаб, Москванинг Твер туман судига маъмурий даъво аризаси берганди.
Изоҳ (0)