АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Бирлашган Араб Амирликлари билан Сурияга махсус бўлинма жўнатиш масаласида келишувга эришилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Амирлик аскарлари ИШИД жангариларидан Ракка шаҳрини қайтариб олиш учун маҳаллий сунний жангчиларни шуғуллантиришда иштирок этади. Уларнинг сони ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони ИШИДга қарши курашиш учун махсус бўлинмани жўнатишга тайёрлигини билдирганди.
Изоҳ (0)