АҚШ Конгрессининг Палата вакиллари ядровий ва ракета дастурлари сабабли КХДРга нисбатан қўлланилган санкцияларни кенгайтиришга имкон берадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Шу мазмундаги ташаббус 408 нафар конгрессмен томонидан қўллаб-қувватланди, уларнинг икки нафари қарши овоз билан чиқди.
10 февраль, чоршанба куни, мазкур ташаббус сенат томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Шунда 100 нафар палата аъзосидан 96 нафари қарор фойдасига овоз бериб, сенаторларнинг ҳеч бири қарши бўлмади.
Қонун лойиҳаси АҚШ президенти Барак Обамага тасдиқлаш учун юборилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ КХДР сунъий йўлдошли ракета учирганига жавобан Жанубий Корея ҳудудида вақтинча қўшимча ракетага қарши ҳимоя батареясини жойлаштирган эди.
Изоҳ (0)