«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испанияда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 2013 йил сентябридан бери тақдим этиб келинаётган мазкур мукофот 28 ёшли футболчи карьерасида биринчи бор берилиши, дея хабар қилади «Чемпионат».
Январда аргентиналик ёрқин футбол намойиш этди ва беш ўйинда олтита гол киритди. Унинг ҳисобида «Гранада» (4:0) билан ўйинда хет-трик, «Атлетик» (6:0), «Малага» (2:1), «Атлетико» (2:1) билан ўйинларда эса биттадан гол бор. У фақат «Эспаньол» билан белашувда (0:0) майдонни дарвозага тўп киритмай тарк этди.
Месси Испания чемпионатининг жорий мавсумида 17 ўйинда 12 та гол ва 5 та натижали узатма муаллифи бўлди.
Изоҳ (0)