Мусулмонлар учун муқаддас саналган Саудия Арабистонининг Макка шаҳри кўчаларидан «Барселона» футболчиси Неймар тасвирланган рекламалар олиб ташланди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Бразилия терма жамоаси аъзоси тез овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳисобланган McDonald’s компанияси маҳсулотини реклама қилган. «Спорт-Экспресс» нашри ёзишича, мазкур реклама сабаб шаҳарда тартибсизликлар ҳам кузатилган.
Sambafoot’нинг тахминича, рекламада Неймарнинг татуировкалари кўриниб қолгани ёки футболчининг мусулмон эмас, насроний бўлгани шаҳар аҳлининг норозилигига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)