Оқ уй сайтида АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обамани суд қилиш талаб қилинган петиция пайдо бўлди. Петиция муаллифлари давлат раҳбарини Гаагадаги Халқаро жиноят судида «ҳарбий жиноятчи» сифатида суд қилишни талаб қилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Петиция жойланган вақтда унга 1992 киши имзо қўйган эди. Мурожаат АҚШ президенти маъмурияти томонидан кўриб чиқилиши учун у 9 мартга қадар 100 мингта имзо йиғиши керак.
Мурожаат муаллифлари «Обама нафақат АҚШ фуқаролари, балки бутун дунё олдидаги жиноятлари учун айбдор эканлиги»ни таъкидламоқда. Улар Обаманинг тажовузи туфайли Ливия яксон бўлган, Америка президентининг «агентлари» эса Сурияда «ўртамиёна мухолифат» ниқоби остидаги террорчилик гуруҳларини ташкил қилиб, уларни молиялаштирмоқда, деб ҳисобламоқда.
Муаллифлар мамлакат хавфсизлик хизмати фуқаролар ҳақидаги шахсий маълумотларни суткасига 24 соат йиғишида ҳам Обамани айбламоқда. Петицияда Гуантанамо қамоқхонаси Обаманинг 2008 йилда берган ваъдасига қарамай, ҳозиргача ёпилмагани ҳам ёдга олинган.
Изоҳ (0)