Сурия пойтахтида икки портлаш рўй берди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Биринчи портлаш полициячилар тўпланадиган клубда, иккинчиси эса сабзавот бозори яқинида содир бўлган. Бунинг оқибатида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган.
Мазкур терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)