Яман ҳукумати ва президент Абд Раббо Мансур Ҳодий тарафдори бўлган кучлар мамлакат шимолида, ал-Жауф вилоятидаги стратегик ҳарбий база устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ал-Ханжар» базаси исёнчи хусийлар таянчи бўлган Саада шаҳри шарқидаги Хаб туманида жойлашган. Ҳукумат кучларига Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси самолётлари кўмак бергани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)