Америкалик Женнифер Ловдаль «Макдональдс» ресторанлар тармоғида тайёрланган егулик қанча муддат сақланиши мумкинлигини синамоқчи бўлди. Бунинг учун ўзи харид қилган «Хэппи Мил»ни офисида 6 йил давомида сақлади, дея ҳикоя қилади Mashable.
Орадан шунча йил ўтса-да, товуқ гўшти ва картошкадан иборат таом худди ҳозир олиб келингандек сақланганди. Женнифер Facebook’даги саҳифасида егулик бузилмагани, моғорламагани ва айнимаганини билдирган. Унда фақат картон ҳиди пайдо бўлган.
Мазкур тажрибадан келиб чиқиб, қиз «Макдональдс» таомларида кўп миқдордаги кимёвий моддалар борлигини тахмин қилди. «Бу муддат мобайнида егулик тугул, унинг ўрами ҳам чириб кетган бўларди. Бунга тоқат қилиб бўлмайди», — дея таъкидлаган Ловдаль.
Изоҳ (0)