Москванинг собиқ мэри Юрий Лужков Россия пойтахти расмийларининг савдо павильонларини оммавий равишда бузиш ҳақидаги қарорини хато, деб ҳисобламоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат иқтисодиётида шунча муаммо бор пайтда, кичик бизнесга зарба беришнинг вақти эмас, деб хабар беради «РБК».
Собиқ мэрнинг айтишича, кўпгина дўконларнинг эгалари ўз фаолияти учун расмий рухсатномага эга бўлган.
«Бундай дўконларда ишловчи кўплаб одамлар ўз уйларини гаровга қўйган, уларнинг кўпчилигида катта пуллар йўқ. Уларга ва умуман кичик бизнесга бошқача муносабатда бўлиш лозим», — деди Лужков.
9 февраль, сешанбага ўтар кечаси Москва расмийлари томонидан рухсатсиз қурилган деб топилган дўконларни бузиш ишлари бошланди. Москва шаҳрининг Кўчмас мулк бўйича давлат инспекцияси раҳбари Сергей Шогуров шаҳарнинг турли туманларида 97 та объект бузилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)