«Яблоко» партияси сиёсий қўмитаси аъзоси Сергей Митрохин Россия президенти Владимир Путинга хат ёзиб, Москвада 9 февралга ўтар кечаси бошланган павильонларни бузиш жараёнини тўхтатишни сўради. Бу ҳақда «РБК» хабар берди. У, шунингдек, Москва мэри Сергей Собянинни ишончни йўқотгани учун ишдан бўшатишга чақирди.
Мактубда айтилишича, «Яблоко» партияси Москва мэрияси Россия Конституциясида белгилаб қўйилган хусусий мулк ҳуқуқини қўполлик билан бузмоқда, деб ҳисоблайди. «Бир кечанинг ўзида кўплаб кичик бизнес субъектлари ўз мулкларидан, савдо майдонларидан, маҳсулотларидан, ўн минглаб фуқаролар эса, пойтахтдаги иш ўринларидан ажралди», — дейилади ҳужжатда.
Сиёсатчи Путиндан Москва мэриясининг ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланган павильонларни бузиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга, шунингдек, ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаганлиги туфайли ишончни йўқотгани учун Сергей Собянинни Москва мэрлигидан озод этишга чақирди.
Изоҳ (0)