Ўзи содир этмаган жинояти учун 60 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик эркак 6 миллион доллар товон пули олди. Тегишли қарорни 9 февраль, сешанба куни Коннектикут штатининг Хартфорд шаҳри расмийлари қабул қилди, деб хабар беради «ТАСС».
59 ёшли Мигель Роман 1988 йилда 17 ёшли ўқувчи қизни ўлдиришда айдбор деб топилганди. Маслаҳатчилар ҳайъати ўшанда прокуратура тақдим этган далилларни етарли, деб ҳисоблаган.
Аммо 2008 йилда ўтказилган такрорий ДНК экспертизасидан кейин Романнинг жиноятга алоқадор эмаслиги аниқланди ва у озодликка чиқарилди.
20 йилдан сўнг озодликка чиққан Роман Коннектикут расмийларини судга берди ва 8,5 миллион доллар товон пули талаб қилди.
Якунда расмийлар даъвогар талаб қилганидан 2,5 миллион доллар камроқ пул тўлашга рози бўлди.
Ҳақиқий қотил 2011 йилда ушланган. У қилган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)