Twitter’да ўзини DotGovs деб номлаган хакерлар гуруҳи АҚШ Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) 20 минг нафар ходимига оид маълумотларни чоп этди. Шунингдек, мамлакат миллий хавфсизлик вазирлигида хизмат қилаётган 9 минг ходимга оид маълумотлар ҳам ошкор этилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур ҳолатни адлия вазирлиги текширмоқда. Вазирлик вакили Петр Карр шахсий маълумотлар ўғирланганини тасдиқлади, бироқ уларнинг ўта муҳим эмаслигини билдирмоқда. Эълон қилинган файлларда ходимларнинг исми-шарифи, хизмат йўриқномаси, телефон рақамлари ва электрон почта манзиллари бўлган.
Микроблогдаги ёзувга #FreePalestine (Озод Фаластин) хештеги қўйилган.
Изоҳ (0)