Twitter твитларни акс эттириш учун янги алгоритм жорий этишни режалаштирмаган. Бу ҳақда компания директори Жек Дорси маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Дорси ўзига ҳам твитларларнинг реал вақт тартибида кўрсатилиши ёқишини билдирган. «Twitter жамоаси сервисни янада жонлироқ қилишга уринмоқда. ‘Сиз бўлмаганда’ функциясининг жорий этилиши ҳам шундан далолат беради. Биз реал вақт тартибида ишлашда давом этамиз», — дея таъкидлаган компания раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Twitter яқин кунларда янги алгоритм жорий этиши, унда твитлар даврий тартибда эмас, балки фойдаланувчи нимани кўришни исташига қараб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)