Samsung Electronics компанияси Ўзбекистонда Samsung Galaxy А смартфонларининг янгиланган линейкасини сота бошлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Линейкага Galaxy A3, A5 ва A7 моделлари киради.
2015 йил охирида тақдим этилган ушбу қурилмалар линейкаси шиша ва металл корпус, эргономик дизайн, универсал слот (SIM+SIM / SIM+microSD), катта сиғимли аккумулятор, тезкор заряд олиш функцияси, мукаммаллаштирилган камера, яхшиланган процессор ва 4G/LTE технологияси билан ажралиб туради.
Линейкадаги ўрта модель — Samsung Galaxy A5 бармоқ изи сканерига эга, унинг ёрдамида қурилмани блокдан чиқариш, сайтларда пароль киритиш, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга кириш мумкин.
Смартфон 5,2 дюймли ва 1920×1080 пикселли Super AMOLED дисплей, саккиз ядроли Samsung Exynos 7580 процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 2900 мА/соат сиғимли аккумулятор, 13 мегапикселли ва 5 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.
Қурилма TouchWiz фирма қобиғига эга Android 5.1 операцион тизимида ишлайди.
Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Samsung Galaxy A5 (2016) смартфонини 2,2 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янгиланган линейкадаги Samsung Galaxy A3 (2016) смартфонини 1,7 миллион сўмга харид қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)