Суриянинг Хомс шаҳри вайроналарида 5 февраль куни 27 ёшли ҳарбий хизматчи Ҳасан Юсуф ва унинг 18 ёшли қайлиғи Нада Мерҳий тўй фотосессиясини уюштирди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Суриялик фотосуратчи Жаъфар Мерайнинг Agence France-Presse’га маълум қилишича, вайроналар фонидаги фотосессиядан кўзланган энг асосий мақсад — «ҳаёт ўлимдан кучлироқ эканини кўрсатишдир».
Бу Мерайнинг вайрона Хомсда ташкиллаштирган биринчи тўй сессияси эмас. Ўтган йилнинг охирида у Facebook’даги саҳифасига, «Сурияда ҳаёт сокин давом этаётганига далил» ўлароқ, бошқа бир жуфтликнинг суратларини жойлаганди.
2015 йил ёзида эса Хомсдаги ярим вайрона, бомбардимонлар вақтида томи йўқ бўлиб кетган черковда бўлаётган никоҳ маросимининг суратлари тарқалган эди.
Изоҳ (0)