Гаага округ суди Россиянинг ундан «ЮКОС» собиқ акциядорлари фойдасига 50 миллиард доллар ундирилиши юзасидан берган шикоятини кўриб чиқишни бошлади, деб ёзади «РИА Новости».
Россия ҳакамлар судининг ҳукмидан норози бўлиб, шикоят бермайди, бироқ чекланган доирадаги масалалар бўйича қарорлар бекор қилинишига эришишга уриниб кўради.
Бугун, 9 февраль куни Россия шикояти бўйича қарор чиқарилиши кутилмаяпти, бироқ суд уни эълон қилиш учун аниқ санани айтиши мумкин. Ҳозирча томонлар қарор апрелда чиқарилиши мумкинлигига мойиллик билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гаага арбитраж суди «ЮКОС»нинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар товон тўлаш лозимлиги ҳақида 2014 йил июлида қарор чиқарган. 2015 йил январида Россия товонни фоизларсиз тўлаши мумкин бўлган муддат тугади. Июнда Европа давлатлари суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Россия ҳисоблари ва мулкларини ҳибсга олишни бошлади.
2006 йилда Москва ҳакамлар суди солиқ органи аризаси билан «ЮКОС»ни банкрот деб эълон қилган, унинг асосий активлари «Роснефть»га ўтган эди. «ЮКОС» собиқ акциядорлари Гаага судига мурожаат қилиб, компания мажбуран тортиб олингани учун товон пули талаб қилган.
Изоҳ (0)