Анқара Сурияда Туркия ҳудудида туриб қуруқликдаги йирик операцияни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди, деб ёзади «Интерфакс» Туркия ОАВларига таяниб.
«Ҳарбий операцияга жалб қилинадиган 150 минг ҳарбий хизматчи Туркия ҳудуди орқали ўтиши ҳақида баъзи ОАВлар тарқатган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деди Туркия ҳукуматидаги манбалар.
Манбалар, шу билан бирга, «Туркия коалиция кучларининг ИШИДга қарши операцияси учун очиқ»лигини маълум қилди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Ар-Риёд ва унинг араб давлатларидан иборат иттифоқдошлари ИШИДга қарши 150 минг ҳарбий хизматчи иштирокида эҳтимолий операцияга тайёргарлик кўраётгани ва бундай операция Туркия билан ҳамкорликда амалга оширилиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)