АҚШлик суд-тиббий эксперти Уинстон Крон самолётга чиқиш талонларининг ҳар бирида йўловчининг шахсий маълумотларини: исми, уй манзили, электрон почта манзили, телефон рақами ва баъзан молиявий ахборотни ҳам ўз ичига олган штрих-код бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Таврийские вести» хабар бермоқда.
Агар хакер талонингиздаги штрих-кодни сканерлаб олиш имконини қўлга киритса, барча маълумотларингиз хавф остида қолади, дейди эксперт.
Талон сафарингиз якунига етгунига қадар ёнингизда турганига ишонч ҳосил қилинг. Сўнг уни майда-майда бўлакларга бўлиб, ўша чет элнинг ўзида ташлаб юборинг, акс ҳолда, махфий маълумотларингиз жиноятчилар қўлига тушиб қолиши мумкин.
Ва, албатта, ҳеч қачон талонни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойламанг.
Изоҳ (0)