КХДР Жанубий Кореяга қарши ядро қуроли қўлланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз миллат устига бомба ёғдириш учун тийиб турувчи ядро қуролига эга бўлганимиз йўқ. Шимол ва Жануб ўртасида муносабатлар яхшиланиши, миллат бирлиги ва бу заминда тинчлик ҳукм суришини истаймиз», — дея таъкидланади 5 февраль, жума куни чоп этилган Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетаси шарҳида.
Нашрнинг билдиришича, Пхеньяннинг ядро қуроли «Корея яриморолида тинчлик ва хавфсизликни кафолатлаш, АҚШнинг КХДРни яксон қилишга қаратилган ёвуз ниятларига барҳам бериш» учун зарур.
Изоҳ (0)