Рим папаси Франциск Рус православ черкови раҳбари, патриарх Кирилл билан 12 февраль куни Кубада учрашади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Москва патриархати мазкур учрашув ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Учрашувнинг асосий мавзуси Яқин Шарқдаги вазият ва насронийларнинг таъқибга дуч келаётгани бўлиши айтилмоқда.
Ватикан сайтида жойлаштирилган икки черковнинг ҳамкорликдаги пресс-релизида таъкидланишича, «учрашув Гаванадаги Хосе Марти номли халқаро аэропортдаги шахсий суҳбат ва қўшма декларация имзоланишини ўз ичига олади».
Маълумот ўрнида, Рим-католик черкови ва Рус православ черкови етакчилари тарихда биринчи марта учрашмоқда.
Изоҳ (0)