Лос-Анжелес суди дориларни меъёридан ортиқ қабул қилиш туфайли нобуд бўлган уч нафар беморнинг ўлимида Сю-Ин Цзэнни айбдор деб топди. Шифокор умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, дея хабар беради «РИА Новости».
Жиноий иш материалларига кўра, шифокор ўз мижозларига оғриқ қолдирувчи дориларнинг ҳаддан зиёд кўп дозасини буюрган. Бунга амал қилганлардан уч нафари ҳаётдан кўз юмган.
45 ёшли Цзэн даволаган ўндан зиёд бемор нобуд бўлгани маълум, бироқ айбловга фақат уч кишининг ўлими асос қилиб олинди: қолган ўлим ҳодисалари бошқа ҳолатлар, хусусан, ўзга шифокорлар томонидан тавсия этилган дори-дармонлар қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган.
Изоҳ (0)