Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан мулоқотда бўлмади ва бу режалаштирилмаган ҳам. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрдўғон Россиянинг Су-34 самолёти Туркия ҳаво ҳудудига бостириб киргани туфайли Владимир Путин билан учрашмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди. Шундан сўнг Дмитрий Песков Путинга Туркия етакчисининг у билан учрашиш истаги етказилганини билдирган.
Изоҳ (0)