Россия президенти Владимир Путин Ново-Огареводаги қароргоҳида АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Песков Путиннинг америкалик собиқ арбоб билан учрашувини «улар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг давоми», деб атади.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси ва собиқ давлат котиби, 92 ёшли Киссинжер ўз вақтида АҚШ ва собиқ иттифоқ муносабатларидаги кескинликни юмшатиш ташаббускори бўлган. 1973 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотини олган.
Изоҳ (0)