АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод, Кентукки штатидан сенатор Рэнд Пол Айовадаги дастлабки сайловлардан сўнг президентлик пойгасидан чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айова штатида бўлиб ўтган Республикачилар партияси номзодларининг дастлабки сайловида Тед Круз 28, Дональд Трамп 24, Марко Рубио 23, Бен Карсон 9 фоиз овоз олди.
Рэнд Пол эса 4,5% овоз тўплаб, охирги ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)