Қўшимча реаллик технологиялари соҳасидаги изланишлар билан шуғулланаётган Magic Leap компанияси салкам 800 миллион доллар миқдоридаги янги инвестицияларни жалб этганини эълон қилди. Бу ҳақда 3dnews хабар бермоқда.
Стартапни молиялаштиришнинг янги босқичида Alibaba Group, Google, Qualcomm, Warner Brothers, Fidelity, JPMorgan ва Morgan Stanley инвестор тариқасида иштирок этмоқда. Қайси компания қанча инвестиция киритгани маълум қилинмаган. Magic Leap’га олдин ҳам киритилган маблағни қўшиб ҳисоблаганда, компанияга жалб этилган инвестициялар миқдори 1,4 миллиард долларга бормоқда.
Қизиқ томони шундаки, киритилган шунча инвестицияга қарамай, компания ҳали бозорга бирорта тайёр маҳсулот етказиб бергани йўқ, фақат ўз ғояларининг видеонамойиши билан чекланмоқда. Стартап ёруғлик майдони технологияси асосидаги виртуал реаллик шлемини тақдим этишни ваъда берган.
https://youtu.be/kPMHcanq0xM
Изоҳ (0)