Google муҳандиси Макс Браун ўз ваннахонасидаги оддий кўзгуни «ақлли»сига айлантирди, у об-ҳаво, вақт ва янгиликлардан хабардор қилиб туради, деб ёзади TJournal.
Қурилмани ясаш учун икки томонлама кўзгу, контроллер платаси ва дисплей панели керак бўлди. «Ақлли» кўзгунинг ўнг томонида сана ва вақт, чап томонида — об-ҳаво маълумоти, пастида Associated Press сайтидан долзарб янгиликлар сарлавҳалари жойлашади.
Ингичка дисплей жавон эшиги ва кўзгули шиша орасига ўрнатилган. Браун ўз тизими учун Fire TV Stick’ни асос қилиб олди. Кўзгуни овоз орқали бошқариш мумкин: унинг ёрдамида интернетда ахборот қидирса бўлади.
Брауннинг айтишича, кўзгу устидаги ишлар ниҳояланганича йўқ, у яна бир нечта ғояни амалга оширмоқчи.
Изоҳ (0)