Узоқ вақтлардан буён фойдаланувчилар Facebook’нинг Android дастури қурилманинг автоном ишлаш вақтини анча қисқартириши юзасидан шикоят қилиб келади. Энди эса улар бу борада турли синовлар ўтказиб, уларнинг натижаларини келтирмоқда, деб ёзади 3DNews.
Баъзи фойдаланувчилар ўтказган тажрибалар Facebook App ва Facebook Messenger телефондан ўчирилгач, бошқа дастурлар 15 фоизга тезроқ юклана бошлаганини кўрсатган.
Шунингдек, The Guardian журналисти Facebook дастурий таъминоти қурилманинг автоном ишига қандай таъсир қилишини текшириб кўрди. У Facebook App’ни ўчириб ташлагач, Nexus 6P смартфони тахминан 20 фоизга узоқроқ ишлай бошлаган.
Изоҳ (0)