Samsung компанияси ўз қурилмаларини оммалаштириш мақсадида қизиқарли усулдан фойдаланишга қарор қилди, деб ёзади 3DNews. Кореядаги энг йирик оператор SK Telecom ва Корея сайёҳлик ташкилоти кўмагида компания мамлакат меҳмонларига ўзининг Galaxy Note 5 фаблетидан бепул фойдаланиш имкониятини таклиф этади.
Жорий ой охиридан бошлаб, Жанубий Кореяга Сеул халқаро аэропорти орқали етиб келган сайёҳлар Galaxy Note 5’ни беш кун муддатга бепул ижарага олиш хизматидан фойдаланиши мумкин. Уларга 1 Гб интернет-трафик берилади. Бундай имкониятни ҳар ҳафта 250 га яқин меҳмон қўлга киритиши кўзда тутилган.
Акцияда иштирок этиш шартлари тез орада Корея сайёҳлик ташкилоти расмий сайтида эълон қилинади.
Изоҳ (0)