Беларусь президенти Александр Лукашенкога тегишли ва унинг дастхати туширилган клюшка интернет-аукционда 77,5 миллион маҳаллий рублга (3,6 минг доллар атрофида) сотилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аукцион сайтида маълум қилинишича, маблағ «Фаришта қаноти жамоаси» ижтимоий-хайрия спорт муассасаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ушбу клюшка билан Лукашенко яқинда бўлиб ўтган хоккей ишқибозлари халқаро турнирида гол+пас тизими бўйича 10 балл тўплагани айтилмоқда. Мазкур турнир якунлангач, Беларусь президенти клюшкани мусобақани фаол ёритган журналистга тортиқ этганди. Лукашенконинг розилиги билан ҳадя хайрия аукционига қўйилди.
Изоҳ (0)