Австриялик сайёҳ аёл Ҳиндистоннинг Жунагадх шаҳрида селфи олишга уриниб, қудуққа тушиб кетди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Унинг бахтига, маҳаллий аҳоли аёлнинг қичқириқларини эшитиб қолди ва унга ёрдамга келди.
YouTube’га жойланган видеодан маълум бўлишича, аёл қаттиқ қўрқиб кетган, унинг уст-боши шалаббо бўлган. Уни кўйлакларни бирлаштириб ясалган арқон ёрдамида тепага тортиб чиқаришган. Австрия фуқароси жиддий жароҳат олмади.
Изоҳ (0)