«Биз барчамиз яҳудиймиз», — деди АҚШ президенти Барак Обама Исроил элчихонасида Холокост қурбонлари хотираси куни муносабати билан сўзлаган нутқи чоғида. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шу тариқа, Обама 1945 йилда нацистларга концлагерь маҳбуслари ичидан яҳудийларни тутиб беришдан бош тортган сержант Родди Эдмондснинг сўзларини такрорлади.
Оқибатда Исроил ҳукумати Эдмондсни «дунё одили» деб атаган эди.
Изоҳ (0)