Қозоғистон раҳбари нефть қийматининг тушиб кетиши билан боғлиқ ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар қилмоқда.
«Агар эслаб кўрадиган бўлсак, 1998 йилда бир баррель нефтнинг қиймати 8,5 доллар эди. Кейинги ўн йил давомида бир баррель нефтнинг қиймати 130 долларгача ўсди. Навбатдаги ўн йилликда яна нарх-навонинг тушиши кузатилмоқда ва у тахминан энг паст кўрсаткичларга етди. Биз олти ойдан буён бир баррель нефтнинг қиймати 30 доллар бўлган шароитда ҳеч бир оқибатсиз яшаб келаётганимизни эслаш лозим. Шунинг учун, биз бу аҳволни енгиб ўтамиз ва бунга мослашиш керак. Чунки, ўйлашимча, бу ҳолат узоқ давом этади. Балки, шундай бўлгани яхшидир», ― деди Назарбоев.
Президент 2018 йилгача ички бозорнинг эҳтиёжини маҳаллий нефть маҳсулоти билан тўлиқ қондиришга эришиш лозимлиги ҳақида топшириқ берди. Унинг таъкидлашича, нефть ва газ бозорини либераллаштириш ва нефтни қайта ишлаб чиқарувчи ташкилотларга савдо-сотиқ функцияларини қайтариб бериш лозим.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида президент Назарбоев бошчилигида «Нур Отан» партиясининг навбатдан ташқари ХVII мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис давомида партиянинг сайловолди режаси ҳамда Мажлис депутатлигига таклиф этилган номзодлар рўйхатининг эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)